Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Суперлигада бугунги барча ўйинлар дуранг билан якунланди

Суперлигада бугунги барча ўйинлар дуранг билан якунланди

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган учрашувлар 14 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.

Бугунги кунга учта учрашув белгиланган эди. Улардан бири Тошкентда - “Бунёдкор” ва “Пахтакор” иштирокида бўлиб ўтди.

24-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқага келиб Игор Сергеев ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва томонлар бир очкодан эга чиқди.

Яна бир ўйин Олмалиқда, “ОКМК” – “Шўртан” ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган баҳсда ҳисоб очилмади, томонлар муроса кўчасини танлади.

Учинчи учрашув Навоийда “Қизилқум” – “Сўғдиёна” иштирокида ўтказилди. Ушбу баҳс ҳам дуранг билан тугади ва ҳар икки жамоа ҳисобига бир очкодан ёзилди.

Суперлига, 12-тур
14 июнь, шанба
“Бунёдкор” — “Пахтакор” 1:1
Голлар: 1:0 – 24, Темурхўжа Абдухолиқов, 1:1 – 57, Игор Сергеев.

“ОКМК” — “Шўртан” 0:0

“Қизилқум” — “Сўғдиёна” 0:0

Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағ-ят Т-Н Очко
1 Насаф 11 7 4 0 20-6 25
2 ОКМК 12 7 3 2 20-12 24
3 Динамо 10 6 4 0 14-7 22
4 Навбаҳор 11 6 2 3 21-13 20
5 Пахтакор 12 6 1 5 25-12 19
6 Нефтчи 10 5 4 1 19-12 19
7 Бунёдкор 12 4 6 2 17-12 18
8 Машъал 12 4 3 5 12-18 15
9 Хоразм 11 4 2 5 13-10 14
10 Андижон 12 3 4 5 15-18 13
11 Сурхон 11 4 1 6 10-14 13
12 Қизилқум 12 3 3 6 11-22 12
13 Қўқон-1912 12 3 3 6 7-18 12
14 Сўғдиёна 12 2 4 6 12-15 10
15 Бухоро 12 2 3 7 13-24 9
16 Шўртан 12 1 3 8 4-20 6

Киритилди: 22:57 14.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!