Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суперлига: ОКМК иродали ғалаба билан кучли учликка кирди, "Локомотив" ва "Андижон" ўз уйида зафар қучди

Суперлига: ОКМК иродали ғалаба билан кучли учликка кирди, "Локомотив" ва "Андижон" ўз уйида зафар қучди

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар якунланди. Турнир жадвалидаги вазиятга жиддий ўзгаришлар киритган ушбу баҳсларда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Олмалиқда кечган баҳсда ОКМК Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди — 2:1. Ўйиннинг 21-дақиқасида меҳмонлар сафидан Эргаш Исмоилов ҳисобни очган бўлса-да, мезбонлар бунга муносиб жавоб қайтаришди. Дастлаб 32-дақиқада Асадбек Собиржонов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 64-дақиқада муборакликлар сафидан Муҳаммадали Алиқулов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатидан устунликка эришган ОКМК охирги дақиқаларгача босимни давом эттирди ва 90+2-дақиқада Аброр Каримов ғалаба голини киритиб, жамоасига уч очкони тақдим этди. Ушбу ғалафадан сўнг ОКМК очколарини 25 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. "Машъал" эса 4 очко билан сўнгги 16-поғонада қолмоқда.

Тошкентда "Локомотив" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини синовдан ўтказди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланган Темурхўжа Абдухолиқов 57 ва 66-дақиқаларда пеналтидан иккита гол уриб, дубл қайд этди. Ўйин охирида Қувончбек Абраев (90+3) "темирйўлчилар"нинг учинчи тўпини киритди. Меҳмонлар фақатгина 90+6-дақиқага келиб Дзенан Зажмовичнинг голи эвазига фарқни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Натижада, "Локомотив" 22 очко билан 5-ўринга чиқди, "Сўғдиёна" эса 12 очко билан 14-поғонани банд этиб турибди.

Тур доирасидаги яна бир қизиқарли ўйин "Андижон" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида кечди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларнинг барчаси иккинчи бўлимга тўғри келди: 54-дақиқада Одил Абдумажидов ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Ҳамидулло Каримов якуний натижани ўрнатди. Ушбу ғалабадан кейин "Андижон" 20 очко билан 7-ўринга кўтарилди, "Бухоро" эса 23 очко билан 4-поғонада қолди.

Киритилди: 23:30 27.07.2026. Ўқилди: 143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!