Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур баҳслари давом эттирилди.
20 сентябрь куни тур доирасида яна тўртта учрашув ўтказилди. "Насаф" сафарда "Андижон"ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган бўлса, "Сурхон" "Қўқон-1912"дан 1:0 ҳисобида устун келди.
ОКМК Жиззахда "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида енгди. Куннинг сўнгги баҳсида эса "Нефтчи" Тошкентда "Локомотив" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу натижадан сўнг фарғоналиклар 22 та ўйинда 51 очко тўплаб, Суперлига пешқадамлигини мустаҳкамлади. "Пахтакор" 49 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" 44 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
ОКМК 35 очко билан 4-поғонага кўтарилди. Худди шунча очкога эга "Локомотив" 5-ўринда. "Насаф" 34 очко билан 6-, "Бухоро" эса худди шунча очко билан 7-поғонадан жой олган.
"Андижон" ва "Динамо" ҳисобида 30 тадан очко бор. "Сурхон" эса ғалабадан кейин очколари сонини 26 тага етказиб, 12-ўринда бормоқда.
22-турнинг сўнгги учрашуви 21 сентябрь куни ўтказилади. Соат 20:15 да "Хоразм" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
22-тур натижалари:
"Навбаҳор" — "Динамо" — 3:2
"Машъал" — "Пахтакор" — 1:2
"Бунёдкор" — "Бухоро" — 2:1
"Андижон" — "Насаф" — 1:4
"Сурхон" — "Қўқон-1912" — 1:0
"Сўғдиёна" — ОКМК — 1:2
"Локомотив" — "Нефтчи" — 0:1
"Хоразм" — "Қизилқум" — 21 сентябрь, 20:15