Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Суперлига: бугун 23-турнинг тўртта учрашуви бўлиб ўтади

Суперлига: бугун 23-турнинг тўртта учрашуви бўлиб ўтади

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур баҳслари давом эттирилади. Кун давомида бир йўла тўртта учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Тур 7 октябрь куни «Нефтчи» — «Хоразм» баҳси билан бошланган эди. Фарғонада ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Шу натижадан кейин «Нефтчи» 23 учрашувда 52 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.

Бугунги ўйинлар соат 18:30 да «Қўқон-1912» — «Машъал» учрашуви билан бошланади.

Соат 19:00 да эса икки баҳс старт олади. 49 очко билан иккинчи ўринда бораётган «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилади. Шу вақтнинг ўзида «Бухоро» ва «Андижон» жамоалари ҳам ўзаро куч синашади.

Куннинг сўнгги учрашуви соат 19:30 да бошланади. Унда «Насаф» Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушади.

23-тур доирасидаги қолган баҳслар 10 ва 11 октябрь кунлари ўтказилади.

9 октябрь. Суперлига, 23-тур:

  • 18:30 — «Қўқон-1912» — «Машъал»
  • 19:00 — «Пахтакор» — «Бунёдкор»
  • 19:00 — «Бухоро» — «Андижон»
  • 19:30 — «Насаф» — «Динамо»

Суперлига: бугун 23-турнинг тўртта учрашуви бўлиб ўтади

Суперлига: бугун 23-турнинг тўртта учрашуви бўлиб ўтади

Киритилди: 09:21 09.10.2026. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар