Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур баҳсларига якун ясалади. Турнинг сўнгги кунида икки учрашув бўлиб ўтади.
Соат 16:00 да ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Шу вақтнинг ўзида "Сўғдиёна" ва "Локомотив" жамоалари ҳам ўзаро куч синашади.
23-тур олдидан "Навбаҳор" 22 учрашувда 44 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. ОКМК эса 35 очко билан олтинчи поғонада жойлашган. Олмалиқликлар ғалаба қозонса, очколари сонини 38 тага етказиб, юқори ўринлар учун курашда муҳим қадам ташлайди.
"Локомотив" ҳам 22 ўйиндан кейин 35 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. "Сўғдиёна" ҳисобида эса 28 очко бор ва жамоа 11-поғонани эгаллаб турибди.
11 октябрь, Суперлига, 23-тур:
16:00 — ОКМК — "Навбаҳор"
16:00 — "Сўғдиёна" — "Локомотив"