FiveThirtyEight таҳлилий сайти Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали олдидан турнирнинг янги ғолиби қайси жамоа бўлишини башорат қилди.
Қайд этилишича, таҳлилий сайт суперкомпьютерга барча жамоаларнинг кўрсаткичларини киритгач, виртуал онг плей-офф иштирокчиларининг ЕЧЛ ғолиби бўлиш имкониятини турли вариантларда ҳисоблаб чиққан.
Шу тариқа, суперкомпьютер Чемпионлар лигаси ғолиблигига асосий фаворит сифатида «Бавария»ни топган – 23 фоиз. Иккинчи ўринда «Манчестер Сити» кўрсатилган – 21%.
Мусобақанинг қолган иштирокчилари катта фарқ билан ортда қолган. Жумладан, алгоритм «Наполи»ни 9 фоиз имконият билан 3-ўринда кўрсатган бўлса, турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал»нинг имконияти 8%га баҳоланган. «ПСЖ» ўнликдан жой олган.
Суперкомпьютерга кўра ЕЧЛ-2022/23 ғолиблигига даъвогарлар:
Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Бавария» бугун, 14 февраль куни соат 01:00да «ПСЖ»га қарши сафарда саф тортади.