Жумладан, икки бола ҳалок бўлди, дейилади Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарида.
Кобзар маҳаллий вақт билан соат 10:15 атрофида Россия ҳарбийлари Суми шаҳри марказига иккита баллистик ракета учирганини айтди.
Бошқарма маълумотларига кўра, 117 киши жароҳатланган, улардан 15 нафари болалардир.
Украина президенти Владимир Зеленский зарба жойидан олинган видеони эълон қилди. Кадрларда вайрон бўлган бинолар, ёниб кетган автомобиллар ва одамларнинг жасадлари акс этган. Сиёсатчи ҳужум оқибатида турар жой бинолари, таълим муассасалари ва автомобилларга зарар етганини айтди.