Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг Курск ва Белгород вилоятларига ёриб киришга уринишлари ҳақида баёнот берди.
Ҳарбий идора маълумотига кўра, Путин томонидан таклиф этилган “сулҳ” бошидан бери бери Украина ўт очишни тўхтатиш режимини 5026 марта бузган.
Бундан ташқари, Белгород вилояти маъмурияти биносига дрон ҳужум қилиши натижасида икки киши жароҳат олгани хабар берилди.
Вилоят губернатори Вячеслав Гладковн дрон бинонинг юқори қисмига, охирги қаватдан бир оз юқорироқ жойга урилгани акс этган видеони эълон қилди.
Губернаторнинг айтишича, ҳужум оқибатида икки киши яраланган. Улардан бири Росгвардия ходими, иккинчиси эса губернатор ўринбосари Александр Лоренц.
Украина Курск ва Белгород вилоятларига ёриб киришга уринишлар ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган.