Ўзбекистонда ўтказилган тезкор тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида коррупция ҳолати фош этилди.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси ва Агробанк Гулистон филиали мансабдор ходими ноқонуний пул талаб қилгани аниқланган.
Маълумотларга кўра, улар тадбиркор ишини судда “ижобий ҳал қилиш” эвазига 7 500 доллар сўрашган.
Тезкор тадбир давомида банк ходими 5 500 доллар олаётган вақтида ушланган, сўнгра судьяга пул берилаётган пайтда ҳам уларнинг ҳаракати тўхтатилган.
⚖️ Ҳозирда иккала шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.