Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Судья Tesla асосчиси Илон Маскни фирибгарлик иши бўйича оқлади

A A A
Судья Tesla асосчиси Илон Маскни фирибгарлик иши бўйича оқлади

Иш 2018 йилдаги твит орқали қўзғатилган, унда тадбиркор электромобил компаниясини хусусийлаштириш ҳақида эълон қилган ва бу компания акцияларининг қимматлашишига сабаб бўлган. Аммо Маск қайтариб сотиб олиш учун маблаг ътопа олмагач, акциялар кескин тушиб кетди.

Ушбу давр мобайнида акцияларни сотиб олган ёки сотган акциядорлар, Маск қимматли қоғозлар қийматини қасддан ўзгартирган, бу фирибгарлик натижасида улар миллионлаб доллар йўқотган, деб даъво қилмоқда.

Сан-Франсискодаги ҳакамлар ҳайъати Илон Маскни айбсиз деб топиш учун тахминан икки соат вақт сарфлади.

Тадбиркор аллақачон ўз твиттерида уларнинг қарорига изоҳ бериб, шундай ёзган: «Худога шукур, инсон донолиги ғалаба қозонди! Tesla 420 ишида айбсизликни бир овоздан тан олган ҳакамлар ҳайъатига чуқур миннатдорчилик билдираман».

Киритилди: 14:49 04.02.2023. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!