Судандаги инқироз Украина, Ғазо ва Сомалидаги вазиятларнинг умумлаштирилганидан кўра каттароқ — Норвегия гуманитар ташкилоти раҳбари.
Норвегия Қочқинлар кенгаши (NRK) Бош котиби Ян Эгеланд халқаро ҳамжамиятни Судандаги кенг кўламли гуманитар инқирозга эътибор бермасликда айблади. Судандаги инқирознинг сабабларидан бири 2023 йил апрелидан бери давом этаётган фуқаролар урушидир. Фуқаролар уруши оқибатида ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлди ва 11 миллиондан ортиқ одам қочқинга айланди.
"Жаҳон ҳамжамиятининг бунга эътибор бермаётгани ҳақиқатан ҳам ғалати. Агар биз барчамиз инсон ҳаёти бутун дунёда бир хил қийматга эга эканлигига ишонсак, Судан бизнинг рўйхатимизда биринчи ўринда туриши керак", — дея фикр билдирди Эгеланд Суданга сафаридан сўнг.
Суданнинг асосий қисмига таъсир қилган озиқ-овқат инқирози ва очарчиликка тўхталган Эгеланд, 24 миллион кишининг ҳаёти хавф остида эканини айтди.
"Судандаги инқирознинг кучайиши оқибатлари Европа Иттифоқи учун янги муаммо туғдириши мумкин. Европа ҳали ҳам 2015 йилда юз берган миграция инқирози яна такрорланиши мумкинлигини тушунмаяпти", — дея огоҳлантирди Эгеланд.