Судан пойтахти Хартум аэропортига уч йил ичида биринчи йўловчи рейси амалга оширилди.
Бу ҳақда RFI радиостанцияси хабар берди.
Миллий авиакомпания томонидан бошқариладиган Sudan Airways самолёти Порт Судандан Хартумга етиб келди. Бортдаги йўловчилар орасида Бош вазир Камил Идрис ҳам бор эди.
Судан фуқаролик авиацияси бошқармаси парвозни "тарихий" деб атади, чунки пойтахт аэропорти 2023 йил апрель ойида қуролли можаро бошланиши билан фаолиятини тўхтатган эди.
Судандаги вазият 2023 йил апрель ойида кескинлашди. Армия Хартумни фақат ўтган йилнинг май ойида озод қилди ва 11 январда Идрис ҳукуматнинг шаҳарга қайтишини эълон қилди.