Судан армияси Жанубий Дарфур вилояти маркази Няла шаҳридаги аэропортга учувчисиз самолётлар орқали зарба бериб, юк самолётини йўқ қилди.
Бу ҳақда “Report” нашри Al Jazeera манбасига таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотича, ҳозирча ҳодиса бўйича бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.
Жанубий Дарфурда тезкор аралашув кучлари (RIF) ва Судан армияси ўртасидаги тўқнашувлар сабабли юзага келган инқироз ҳали ҳам давом этмоқда. Мазкур можаро 2023 йилдан бери тўхтамай келмоқда.