АҚШ федерал суди Доналд Трампнинг деярли барча савдо тарифларини бекор қилди . Судя 1977-йилда қабул қилинган фавқулодда вазиятларни бошқариш тўғрисидаги қонунга таяниб, президентнинг “деярли ҳар қандай давлатдан товарларга чексиз қўшимча тўловлар киритиш” ваколатига эга эмаслигини таъкидлади. Бу ҳуқуқ, суднинг тушунтиришича, фақат Конгрессга тегишли.
Молиявий бозорлар дарҳол жавоб берди. Американинг Dow Jones индекси 1,1 фоизга, нефт нархи бир доллардан ошиб кетди, Германия DAX 0,5 фоизга, S&ПP500 биржаси фючерслари 1,4 фоизга, Nasdaq биржаси эса 1,6 фоизга ошди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу қарор инвесторларни қўрқитаётган иқтисодий ноаниқлик даражасини пасайтирган. CNNнинг аниқлик киритишича, фармон Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 30 фоиз, Мексика ва Канададан айрим товарларга 25 фоиз ва АҚШга кирувчи аксарият товарларга 10 фоизлик тарифларга тегишли.
Айни пайтда Оқ уй апелляция шикояти берди, Трамп маслаҳатчиси Стивен Миллер судяларни “қонуний тўнтариш”да айблади. Унинг айтишича, АҚШ суд тизими "назоратдан ташқарида".