Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Суд Трамп маъмуриятини хорижий ёрдамни вақтинча тиклашга мажбур қилди

 Суд Трамп маъмуриятини хорижий ёрдамни вақтинча тиклашга мажбур қилди

Associated Press хабарига кўра, федерал судя Амир Али АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) дастурларини молиялаштиришни давом эттириш бўйича қарор чиқарган биринчи судядир.

Судя бу қарорни ОИТСга қарши вакциналарни ҳимоя қилиш коалицияси ва Глобал соғлиқни сақлаш кенгаши томонидан киритилган даъво асосида чиқарди. Ушбу ташкилотлар Вашингтондан халқаро лойиҳалар учун маблағ оладиган тиббий муассасалар ҳисобланади.

"Оқ уй юридик жамоаси молиялаштиришни тўхтатиш қарорининг "мантиқий сабаблари" борлигини исботлай олмаган. Маблағ ажратиш тўхтатилиши натижасида кўплаб йирик ва кичик ташкилотлар ёпилишига мажбур бўларди", — деб хулоса қилиди судя.

Киритилди: 18:18 14.02.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!