Радослав Сикорский Россия президентининг ҳибсга олиниши эҳтимолини билдирди.
"Агар Владимир Путин Доналд Трамп билан учрашиш учун Будапештга Полша орқали учса, унинг самолёти мамлакат ҳудудида мажбуран қўндирилиши, Россия президенти эса Халқаро жиноий суд ордерига мувофиқ ҳибсга олиниши мумкин", — дея таъкидлади Полша ТИВ раҳбари.
"Биз мустақил суд ҳукуматни бундай самолётни тўхтатишга ва гумон қилинувчини Гаагадаги Халқаро жиноий судга топширишга мажбур этмаслигига кафолат бера олмаймиз", — дея қўшимча қилди Сикорский.