Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал муштлашувга айланди

Самарқандда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал муштлашувга айланди

Ҳодиса бўйича туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, 12 нафар ўқувчининг ота-онасига маъмурий баённома тузилди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўқувчи қизлар ўртасида келиб чиққан можаро юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, 13 октябрь куни 9-“А” ва 9-“Б” синф ўқувчилари ўртасида телефон орқали келишмовчилик юзага келган. Эртанги куни, 14 октябрда, Қўратепа маҳалласида жойлашган Сарбозор кўчасида қизлар ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари ўтказилган. Аниқланишича, воқеа давомида жами 12 нафар ўқувчи иштирок этган.

Ҳодиса ортидан мактаб маъмурияти ва профилактика инспекторлари томонидан ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган. Шу билан бирга, 12 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик”) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Мазкур модда 1 дан 5 базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима қўллашни назарда тутади.

Киритилди: 11:34 21.10.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!