Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эфиопия ташқи ишлар вазири Гидеон Тимотеос билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Ҳозирги пайтда ўт очишни тўхтатиш фақат бир нарсани англатади — Украинанинг катта қисми нацистлар режими назорати остида қолади. Украинанинг бу қисми бутун бир тил (рус тили) қонунан тақиқланган ер юзидаги ягона жой бўлади. Бу БМТнинг расмий тили ва аҳолининг аксарияти сўзлашадиган тил эканлигини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади", — деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров, шунингдек, “можаронинг асосий сабабларини бартараф этмасдан” туриб, тинчлик ўрнатишга чақириқлар Россия ва АҚШ президентлари Аляскада эришган “келишувларга зид” эканини таъкидлади.