Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Макрон қамоққа ҳукм этилган собиқ президент билан учрашди. Нега?

Макрон қамоққа ҳукм этилган собиқ президент билан учрашди. Нега?

Франция президенти Эммануэл Макрон Елисей саройида собиқ давлат раҳбари Николя Саркозини қабул қилди, деб хабар бермоқда Figaro газетаси. AFP хабарига кўра, учрашув 17 октябр, жума куни бўлиб ўтган ва у бир соатга яқин давом этган.

Учрашув ҳақида расмий хабар берилмаган.

Figaro манбасининг хабар беришича, учрашув чоғида Эммануэл Макрон суд қарорига изоҳ бермаган, бироқ биринчи инстанция қароридан сўнг ҳукмнинг зудлик билан ижро этилиши ва Николя Саркозининг тартибли колонияга ўтказилиши шубҳа остига олинган.

Эммануэл Макрон таъкидлаганидек, амалдаги давлат раҳбарлари иммунитетга эга бўлсалар, собиқ президентлар бундан мустасно.

25 сентябр куни суд Николя Саркозини сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштирганликда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди. 21 октябр куни Николя Саркози Париждаги Ла Санте қамоқхонасига ўтказилади. Собиқ президент жазони бир кишилик камерада ўтайди, бу махсус ВИП бўлим деб аталади. Бундай қарорга 70 ёшли сиёсатчининг мақоми ва ёши сабаб бўлган.

Николя Саркози 2007 йилдан 2012 йилгача Франция президенти лавозимида ишлаган. Унга қарши тергов 2013 йилда бошланган. Суд сиёсатчининг президентлик кампанияси Ливия ҳукумати томонидан ноқонуний равишда молиялаштирилганини аниқлаган. Жаноб Саркози ўз айбини тан олмади ва суд қарорини “Францияни камситиш” деб атади.

Киритилди: Бугун 12:37. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!