Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суд Алишер Усмоновни Германиядаги вилла эгаси деб аташни тақиқлади

Суд Алишер Усмоновни Германиядаги вилла эгаси деб аташни тақиқлади

Германиянинг Ҳамбург ҳудуди суди Tegernseer Stimme газетасига россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Баварияда вилласи борлиги ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади. РБК хабарига кўра, бу ҳақда суднинг 10 июндаги қарорида айтилади.

Тақиқни бузган ҳар бир ҳолат учун суд 250 минг еврогача жарима солади. Агар бундай жаримани ундиришнинг иложи бўлмаса, судланувчи ҳар бир қоидабузарлик учун 6 ойгача, барчасини қўшиб ҳисоблаганда 2 йилгача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

Усмоновнинг адвокатлари газетани 2017 йилда чоп этилган мақола юзасидан судга берган эди, унда тадбиркор «миш-мишларга кўра, Тегернзее кўлида 1 йил давомида катта виллага эгалик қилгани» ёзилган.

Усмоновнинг медиаҳуқуқлар бўйича адвокати Йоахим Штайнхефел сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Усмоновга нисбатан санкциялари айнан матбуотда эълон қилинган мақолаларга асосланган.

Усмонов ушбу санкциялардан суд орқали халос бўлишга уринмоқда

Киритилди: 00:59 12.06.2024. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!