Италиялик уста Антонио Страдиварининг (1644-1737) скрипкаси Нью-Йоркдаги Sotheby's кимошди савдосида 11,25 миллион долларга сотилди.
Associated Press агентлиги хабар беришича, савдолар 8 миллион доллардан бошланган, бироқ бу миқдор бир неча сония ичида ошган. Харидор аноним қолишни хоҳлади.
1714 йилда яратилган "Йоахим-Ма" скрипкаси Страдиварининг "олтин даври"ни белгилаб берди.
"Унинг ўзига хос овози бор - бой, мураккаб, чуқур. <...> Скрипканинг "овози" нафақат эшитилади, балки ҳис қилинади, у энг нозик нуансларни очиб беради ва ҳар бир мусиқий иборага экспрессивлик беради. Бу биринчи тоифали мусиқачилар асрлар давомида чалишга интилган энг буюк скрипкалардан биридир", дейилади сайт тавсифида.