«Барселона» клуби ва Болгария миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков «Олтин тўп» учун овоз беришда нохолислик бўлишини тан олди.
France Football талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими 22 сентябр куни Парижда бўлиб ўтади.
«Умид қиламанки, Ямал ғолиб бўлади ва мен унга мукофотни топшираман.
Лекин совринни Франциянинг France Football журнали беради, Дембеле эса франциялик», — деди Стоичков TV3 эфирида.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» учун овоз беришда ФИФА рейтингида топ-100да бўлган мамлакатлардан 100 нафар журналист қатнашади. Ҳар бир журналист энг яхши ўнликни танлаши керак ва ҳар бир ўрин ўйинчига очко олиб келади.