SpaceX компаниясининг Ой ва Марсга парвозлар учун мўлжалланган Starship ракетасининг парвози авария билан якунланди.
Кема орбитага чиқди, бироқ ярим соатдан кейин унинг баландликни назорат қилиш тизими ишламай қолди ва у назоратсиз айлана бошлади.
Ер атрофида бир марта айлангандан сўнг, Starship бошқарувни йўқотди ва Ҳинд океани устидан атмосферага кира бошлади. Кема билан алоқа учиришдан 10 дақиқа ўтиб узилди.
Ракета аввал ҳам саккиз марта учирилган, шундан атиги тўрт марта учириш муваффақиятли бўлган.