Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқда кемалар ҳаракати эркинлигини тиклаш мураккаб вазифа ҳисобланади.

«Бу осон иш эмас. Шунинг учун биз барча иттифоқчиларимиз, жумладан европалик ҳамкорларимиз билан минтақада навигация эркинлигини имкони борича тезроқ тиклаш ва иқтисодий таъсирни юмшатишга қаратилган реалистик қўшма режа ишлаб чиқмоқдамиз», — деди Стармер.

Шу билан бирга, у бўғозни очиш режаси НАТО билан боғлиқ бўлмаслигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Киритилди: 22:04 16.03.2026. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!