Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ССВ: Тошкент тиббиёт академияси халқаро эътирофга сазовор бўлди

A A A
ССВ: Тошкент тиббиёт академияси халқаро эътирофга сазовор бўлди

Малайзияда ўтказилаётган “QS Higher Education Summit Asia Pacific - 2023” саммити доирасида Осиёнинг энг яхши олий ўқув юртлари рейтинги аниқланди.

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари ичида биринчилардан бўлиб "QS Star Very Good 4" юлдузли олий таълим муассасасига айланди.

"QS Stars" рейтинги кенг қамровли ва жаҳон миқёсида эътироф этилган баҳолаш тизими бўлиб, у турли соҳалардаги университетларни уларнинг фаолияти ҳақида умумий тасаввурни тақдим этиш учун баҳолайди. У университетларни бир неча муҳим йўналишлар, жумладан, ўқитиш сифати (5 юлдуз), ишга жойлашиш (5 юлдуз), тадқиқот (4 юлдуз), халқаро ҳамкорлик (3 юлдуз), қулайликлар (3 юлдуз), инновациялар, инклюзивлик ва бошқалар асосида баҳолайди.

Киритилди: 10:24 10.11.2023. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!