Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.
Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.