Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия разведкаси Афғонистонда америкалик аскарларга қарши ҳар бир террористик ҳужум учун “Толибон”га 200 минг доллар тўлаган

Россия разведкаси Афғонистонда америкалик аскарларга қарши ҳар бир террористик ҳужум учун “Толибон”га 200 минг доллар тўлаган

Бу ҳақда Тhe Insider нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг афғонистонлик собиқ давлат хизматчиларига таяниб ёзишича, Москва томонидан молиялаштирилгани тахмин қилинган террористик ҳужумлар ва халқаро коалиция аскарларига ҳужумлар 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда содир бўлган. “Толибон”га пул собиқ контрабандачи Раҳматулла Азизий бошчилигидаги курерлар орқали етказилган.

Россия разведкаси Афғонистонда америкалик аскарларни ўлдириш учун жангариларга мукофот таклиф қилгани ҳақида 2020 йилда Тhe New York Times ҳам ёзган эди.

Киритилди: 09:07 09.01.2025. Ўқилди: 1197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!