✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг рақамлаштириш йўналишига масъул бўлган ўринбосарларининг йиғилиши ўтказилди.
📝 Икки кун давом этган тадбирнинг асосий мақсадлари — 2025 йилда соҳани рақамлаштириш йўналишидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этишга тизимли ёндашиш ҳамда ҳудудлардаги барча тиббиёт муасасаларида давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш. Ушбу йўналишлар бўйича ҳар бир иштирокчининг тақдимоти ўтказилди.
💻 Бунда ҳудудларда амалга оширилаётган техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатини яхшилаш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ахборот тизимларининг жойларда тўлиқ ишлашини таъминлаш, муассасаларда малакали IT-мутахассисларни муносиб рағбатлантириб бориш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.
📌 Шунингдек, соҳани рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан танишиш мақсадида Ягона интегратор — “UZINFOCOM” МЧЖ биносида давра суҳбати ҳам ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.