Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда йигит севган қизига севгисини билдириш учун жиноятга қўл урди

Тошкентда йигит севган қизига севгисини билдириш учун жиноятга қўл урди

Мардон шаҳри азимга иш қидириб келганди. Таъбига тўғри келадиган осонгина иш топди. Кечки 22:00дан тунги 24.00гача автотураргоҳда ишлайди, кунига 50-60 минг сўм пули бор. Бу орада бир қиз билан танишди. Ўз севгисини билдириш учун унга қимматроқ буюм совға қилишни режалаштирди. Ҳамкасбларидан қарз сўраганди лекин улардан пул чиқмади. Ҳамқишлоғи 2005 йилда туғилган Умиднинг олдига борди. Унинг ҳам пули йўқ экан.

Тунда иккиси бош қашиб, ўз ижара уйларига йўл олишди.Учтепа туманидаги 21-мавзеда жойлашган уйлар орасидан ўтиб кетаётиб, масъулияти чекланган жамият томонидан 1997 йилда туғилган Ё.Азаматга бириктирилган "Damas" автомашинасига кўзи тушди. Гапни бир жойга қўйиб унга яқинлашса, юкхона эшиги очиқ экан. Юкхонадан салонга ўтишди. Ҳайдовчи қўшимча калитни қолдириб кетганидан фойдаланиб, уни ҳайдаб кетишди. Миробод тумани Амир Темур хиёбонига етганларида, мотори ўчиб қолгач, шу ерда ташлаб кетишга қарор қилишди. Автомашина ичидаги 2 дона махсус қора жомаданда қуёш панелларини ўрнатишда фойдаланиладиган ускуналарни олишни эса унутишмади. Нархи 300 АҚШ доллари бўлган бу мосламанинг нима эканлигини билмаган икки гумроҳ уни 100.000 сўмга сотиб юборишди. Эртаси куни, яъни 2023 йилнинг 25 августида Мардон яна Умиднинг ёнига борди. Яна ўша ердан ўтиб кетишаётганида Л.Шоҳжаҳонга тегишли бўлган "Damas" автомашинасини мўлжалга олишди. Эшиклари очиқлигидан фойдаланиб, салонни тита бошлашди. Салон тепа қисмидаги ғилоф ичидан 3.500.000 сўм пулни ўғирлаб жуфтакни ростлашди.

— Мардоннинг жиноий шериги Умид илгари ўғирлик учун судлангани, 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланганига қарамай ўзига хулоса чиқармаганлиги ва яна жиноятга қўл урган. Тергов жараёнида унинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш зарурати юзага келганлиги ва бу кўп вақт талаб қилганлиги сабабли унинг иши алоҳида юритувга олинди, – дейди Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Б.Нозимов. – Жиноят ишининг Мардонга тааллуқли қисми эса судга оширилди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 2006 йилда туғилган Ф.Мардоннинг қилмишини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (“Ўғирлик”), 267-моддаси 2-қисми “б” банди (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) билан айбли деб топилди.

Киритилди: 17:06 13.11.2024. Ўқилди: 3351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!