Россиянинг «Газпром» корпорацияси 16 ноябрь куни эрталаб Австриянинг OMV энергетика компаниясига газ етказиб беришни тўхтатди, деди Австрия канцлери Карл Нехаммер. Сабаби, 2022 йилда узилган этказиб бериш бўйича бизнес можароси. Нехаммер бир кун олдин мамлакат «шантаж қилинишига йўл қўймаслигини» айтди.
Австрия Россия газини «Шимолий оқим» газ қувури орқали олди. 2022 йилда Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши фонида газ таъминотида узилишлар юзага кела бошлади. Россия компанияси буни техник қийинчиликлар билан изоҳлади, Ғарб давлатлари Москва уларни шантаж қилишга уринаётганини даъво қилмоқда.
Австриянинг OMV энергетика компанияси «Газпром»га қарши Халқаро савдо палатасига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 243 миллион евродан ортиқ товон пулини қўлга киритди. ОМВ бу пулни жорий шартнома учун тўловдан ушлаб қолишга қарор қилди, деб тушунтиради DW.
Аввалроқ OMV Россия газини импорт қилишни тўхтатишга тайёр эканликларини ва уни Италия, Германия ва Нидерландия ҳамда бошқа етказиб берувчилардан етказиб бериш билан алмаштиришга муваффақ бўлишларини маълум қилган эди. DW маълумотларига кўра, Австрия корпорацияси 2040 йилгача амалда бўлган шартномани бузиш учун Россия корпорацияси билан атайлаб зиддиятга киришиб, уни катта ҳажмдаги газ сотиб олишга мажбур қилиши мумкин.
2024 йил июнь ойида Германиянинг энг йирик газ импортчиси Uniper «Газпром Экспорт» билан узоқ муддатли газ етказиб бериш шартномаларини бекор қилганини эълон қилди. Шартнома 2035 йилгача амал қилади. Стокголм арбитражи Uniper'нинг шартномани бекор қилиш ва 2022 йил ўрталаридан бошлаб етказиб берилмаган газ учун компенсация сифатида «Газпром»дан 13 миллиард евродан ортиқ маблағ талаб қилиш ҳуқуқини тан олди, деб ёзади Current Time.