Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Спорт гимнастикачи Расулжон Абдураҳимов Германияда бронза медалига сазовор бўлди

A A A
Спорт гимнастикачи Расулжон Абдураҳимов Германияда бронза медалига сазовор бўлди

Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали ёзиб қўйилди.

Маҳоратли спортчимиз Расулжон Абдураҳимов ўзининг севимли брусдаги машқида муваффақиятли қатнашди. Финал дастуридаги ижроси ҳакамлар томонидан 14.766 балл билан баҳоланди. Якунда ушбу натижа Расулжонга бронза медалини келтирди.

Мазкур йўналишда олтин ва кумуш медаллари украиналик атлетларга насиб этди.

Киритилди: 15:10 26.02.2024. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!