Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

SpaceX компаниясининг собиқ ходимлари Илон Маскни судга берди

SpaceX компаниясининг собиқ ходимлари Илон Маскни судга берди

2022 йилда ишдан бўшатилган SpaceX ходимлари миллиардер Илон Маск устидан Калифорния судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзди.

АҚШ космик технологиялари компаниясининг собиқ ходимлари раҳбариятни танқид қилган ва иш шароитларини “ҳайвонлар бошпанаси”га қиёсловчи хат ёзгани учун ишдан бўшатилганини даъво қилди.

Шикоятчи муаллифлардан тўрт нафари хат раҳбариятга топширилгандан сўнг дарҳол, қолганлари эса ички текширувлар ўтказилгандан сўнг ишдан бўшатилганини айтади.

Далил сифатида даъвога Маскнинг ижтимоий тармоқдаги постлари киритилган бўлиб, даъвогарлар уларни “шармандали” деб атаган.

Ишдан бўшатилган ходимларнинг айтишича, SpaceXнинг ёмон иш муҳити ҳақидаги шикоятлари кўпинча эътиборга олинмайди. Даъвогарлар компаниядан "ноҳақ ишдан бўшатилгани" учун молиявий товон талаб қилмоқда.

Киритилди: 17:59 14.06.2024. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!