Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний молиявий операциялар ва интернет орқали фирибгарлик билан шуғуллангани гумон қилинаётган икки гуруҳ аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, уларнинг фаолиятига жами 72 нафар шахс алоқадор бўлган.
Гумонланувчиларнинг 52 нафари ноқонуний онлайн казино ва букмекерлик хизматлари орқали амалга оширилган пул ўтказмаларига дахлдор экани айтилмоқда.
Яна 20 нафар шахс эса ижтимоий тармоқларда аёллар номидан сохта саҳифалар очиб, эркакларни алдаш йўли билан улардан маблағ ундиришда гумонланмоқда.
Тезкор тадбирлар давомида ўтказилган тинтувларда 110 минг АҚШ доллари нақд пул, 95 та ноутбук, 330 та мобил телефон ҳамда 3 та Starlink антеннаси олиб қўйилган.
Шунингдек, гумонланувчилар томонидан 576 минг долларлик криптоактивлар айланмаси амалга оширилгани маълум қилинди.