Узоқ вақт совуқ ҳавода қолиш натижасида совуқ уриш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Совуқ уришининг енгил даражасида сезувчанликнинг пасайиши, терида кўкариш ва пуфакчалар пайдо бўлса, оғир даражасида некрозлар пайдо бўлади. Некрозлар суяк тўқимасигача етиб боради
Совуқ уриши тўрт даражага бўлинади. Биринчи даражали совуқ уришда терида оқариш ва шиш кузатилади, унинг сезгирлиги камаяди. Иккинчи даражали совуқ уришнинг характерли белгилари терида ёрқин рангли суюқлик пуфаклари пайдо бўлади. Учинчи даражали совуқ уришда терини ўлиши, қонли суюқликларга тўлган пуфаклар ва тўртинчи даражали совуқ уришда барча юмшоқ тўқималарнинг ўлиши кузатилади.
Биринчи даражали совуқ уришда танани шикастланган юзаси тоза юмшоқ моддий билан қизаргунча ёки иссиқлик сезгунича ишқаланади. Сўнг терининг совуқ урган жойи одекалон ёки ароқ билан артилади ва қиздирилган микробни ўлдирадиган материал қўйиб боғланади. Совуқ урган терини қор билан ишқалаш тавсия этилмайди, бунда тери шикастланиши ва инфекцияланиши мумкин.
Терининг катта қисмини совуқ уриб, бутун организм сезиларли яхлаганда, жароҳатланган кишига иссиқ ванна (370С дан юқори бўлмаган) қабул қилиш тавсия этилади. Бунда бир вақтда уни массаж ва бутун танасини ишқалаш керак. Бу вақтда жароҳатланган кишига иссиқ чой ёки кофе ичириш мумкин. Тананинг совуқ урган юзасини хона ҳароратидаги сувга тўлдирилган тоғора ёки сатилга тушириш ва сувни ҳароратини аста-секин 370С га етказиш керак. Иккинчи, тўртинчи даражали совуқ урганда шикастланган тери микробларни ўлдирадиган материал билан боғлаб, жароҳатланган кишини даволаш муасасасасига олиб бориш мумкин лозим. Оғир холлатларда, агар шикастланган кишида ҳаёт аломати кўзга кўринмаса, сунъий нафас бериш тавсия этилади.
Бунда беморни иссиқ ҳудудга олиб чиқиш ва ўраш лозим;
Бемор ҳушида бўлса, иссиқ чой бериш, оғриқ кузатилганда оғриқ қолдирувчи дори бериш ва ҳаётий функцияларини назорат қилиш лозим;
Кучли совуқ уриш ҳолатларида беморни сувга солиш керак. Бунда сув бемор ҳароратидан бироз баланд бўлиши лозим ва сув ҳарорати секинлик билан 37-38‘ C даражагача кўтариш керак;
Терида пуфакчалар ҳосил бўлгач, турли компресс ва малҳамларни қўллаб бўлмайди. Бунда иккиламчи инфекция тушиши мумкин
Совуқ уриши натижасида ҳосил бўлган некрозлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволанади.