Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сомали ҳукумати Ўзбекистонга илк марта ўз элчисини жўнатди

Сомали ҳукумати Ўзбекистонга илк марта ўз элчисини жўнатди

Сомали Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 27 ноябрь куни Фатхудин Али Моҳамед Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган.

«Элчининг муҳим дипломатик миссиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз ҳамда самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантирамиз», – дейди Бахтиёр Саидов.

Қайд этилишича, тадбир давомида икки мамлакат ўртасидаги кўплаб истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлик билдирилган.

Киритилди: 13:46 27.11.2025. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!