Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Солиқ қўмитасининг бошқа ходимларида ҳам коронавирус аниқландими?

Солиқ қўмитасининг бошқа ходимларида ҳам коронавирус аниқландими?

Хабарингиз бор, олдинроқ Давлат Солиқ хизмати тизимида ишловчи ходимларда коронавирус аниқланганди.

ДСҚ Матбуот хизматига кўра, шу муносабат билан 2020 йил 23 май куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди. 

Тест таҳлили натижаларига кўра, биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмади. 

Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради. 

Эътиборингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорлик билдирамиз. 

 

Киритилди: 12:21 25.05.2020. Ўқилди: 3294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!