Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Солиқ қарзини пластик картадан ундириш «ноўрин ва тескари эффект берадиган чора»ми?

A A A
Солиқ қарзини пластик картадан ундириш «ноўрин ва тескари эффект берадиган чора»ми?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига Марказий банк ва Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида ги қарори лойиҳаси жойлаштирилгани хабар қилинганди.

Davletovuz бу ноўрин ва тескари эффект берадиган чора эканини таъкидлаб, қуйидаги омилларни келтириб ўтди:

Агар тизим ишга тушса, солиқ маъмурчилиги сифатсизлиги шароитида солиқ объектлари ва улар бўйича база тўлиқсиз бир вазиятда практикада солиқ ундириш зўравончилиги яралади.

Пластик картадаги маблағлар фуқароларнинг мулки, у дахлсиз, фақат суд қарори билан мусодара ёки эътироф этилиши мумкин. Бу Конституция ва амалдаги қонунчиликка зид амалиётлардан яна бирига айланади. Мулк дахлсизлиги бўйича ёзавериб, гапиравериб, тўғриси, чарчадик. Президент айтган ҳақиқий бозор иқтисодиётининг тамал тоши бу мулк дахлсизлиги.

Солиқ органлари яна ўз функцияларини бажаришни тижорат банкларига юкламоқда. Тижорат банкларини банкларга хос бўлмаган вазифалардан халос қилиш борасидаги қўйилаётган мақсадлардан яна ва яна четланаверамизми?

Ҳар бир қарор ё ҳужжатдан кейин фуқароларнинг реакцияси аҳамиятга эга. Ҳар қандай фуқаро бундай сигналдан кейин биринчи навбатда пластик карталарда пул сақламаслик чорасини кўради. Иш берувчи эса ёлланма ишчиларга маош беришни нақдга ўтказиш ҳақида ўйлай бошлайди. Таажжуб, солиқчилик ва солиқ маъмурчилиги бўйича мамлакатда барча муаммолар ечиб бўлиндими? Фақат муаммо фуқароларнинг пластик картасидан солиқларни сўзсиз ундиришда қолдими? Ўзи фуқаролар тўлайдиган қанча ундирилмай қолган сумма бор. Айтайлик, шартли 50 млрд бор дейлик, шу шартли 50 млрд.учун экономикага шартли 5 трлнлик зиён етказиш керакми?

Қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилади, деб умид қиламиз , қўшимча қилади муаллиф.

Киритилди: 16:26 18.12.2018. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!