Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Солиқ қарзи ундирилди

Солиқ қарзи ундирилди

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг суд ҳужжатига асосан қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ.дан ундирувчи Пахтачи туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 млрд. 569 млн. 694 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Пахтачи туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ.нинг ҳисоб-рақамига банд солиниб, мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ.га тегишли бўлган ҳисоб-рақамларига банд солинган ва пул маблағларини хатлаб, вақтинча сақлаш учун “АТБ Агробанк” туман филиали раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 232-233-моддаси талаблари тушунтирилган ҳолда вақтинча сақлаш учун топширилган.
Ҳозирда қарздор “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ.нинг туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 млрд. 569 млн. 694 минг сўм солик қарзи ундирилди.

Киритилди: 15:07 08.08.2019. Ўқилди: 1646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!