Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–787-сон, 04.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

✅ Қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушинилади.

🔢 Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.

❗️Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.

🏢 Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

➡️ Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.

📋 Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.

📝 Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади.

💰 Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Киритилди: 14:11 05.08.2022. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!