Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Солиқ машмашаси. АҚШ мундиал иштирокчиларининг чўнтагига қўл солмоқда

Солиқ машмашаси. АҚШ мундиал иштирокчиларининг чўнтагига қўл солмоқда

"The Guardian" нашри хабарига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг катта қисми ўз мукофот пулларини сезиларли даражада камайтириб юборадиган жиддий солиқ йўқотишларига дуч келиши мумкин.

Муаммо турнир мезбонларидан бири (Канада ва Мексика билан биргаликда) – АҚШнинг солиқ сиёсати билан боғлиқ.

ФИФА Америка ҳукумати билан Жаҳон чемпионати вақтида миллий ассоциацияларни солиқлардан озод қилувчи келишувга эриша олмади. Натижада, 48 та иштирокчи терма жамоадан 30 таси, шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам АҚШ билан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича шартнома йўқлиги сабабли ўз мукофот пулларининг маълум қисмини йўқотиш хавфи остида қолди.

Ўзбекистон футбол федерацияси турнир давомида олинган даромадлардан федерал, штат ва шаҳар солиқларини тўлашга мажбур бўлади.

Шу билан бирга, турли штатларда турли хил солиқ ставкалари амал қилади: масалан, Калифорнияда (Лос-Анжелес, Сан-Франциско) солиқ миқдори 13,3 фоизга етиши мумкин бўлса, Нью-Жерсида (финал ўйини бўлиб ўтадиган "MetLife Stadium" стадиони жойлашган штат) бу кўрсаткич 10,75 фоизни ташкил қилади. Бу шуни англатадики, гуруҳ ўйинлари "қиммат" штатларга тўғри келган жамоалар кўпроқ зарар кўради.

ФИФА қарори билан, АҚШда парвозлар ва меҳмонхоналар нархларининг ошишига қарамай, делегация аъзолари учун кунлик харажатлар 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги 850 доллардан 2026 йилда 600 долларгача қисқартирилди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 727 миллион долларни ташкил этади, шундан 655 миллиони натижаларга қараб терма жамоалар ўртасида тақсимланади. Мукофот пуллари тақсимоти қуйидагича:

Ғолиб – 50 миллион доллар;

2-ўрин – 33 миллион доллар;

3-ўрин – 29 миллион доллар;

4-ўрин – 27 миллион доллар;

5-8-ўринлар – 19 миллион доллар;

9-16-ўринлар – 15 миллион доллар;

17-32-ўринлар – 11 миллион доллар;

33-48-ўринлар – 9 миллион доллар.

Саралашдан муваффақиятли ўтган ҳар бир жамоа тайёргарлик кўриш учун қўшимча равишда 1,5 миллион доллар олади, яъни барча иштирокчилар учун кафолатланган энг кам миқдор – 10,5 миллион долларни ташкил этади.

Киритилди: 23:47 05.04.2026. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!