Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ҳар сафар Ҳусановни кузатганимда, фарқи йўқ, машғулотларда бўладими, коридордами, биринчи айтадиган гапим ТЕЗЛИК бўлади. У шу қадар тезки... Шу билан бирга жуда хотиржам ва ақл билан ҳимоялана олади. Ҳимоя чизиғида тезлик бўлиши жамоага катта ёрдам беради.

Ўйлашимча, бугун орқа чизиқдаги тўрт футболчи ҳам умуман олганда ўз ишини яхши уддалади. Улар марказга қанча кўп футболчи жойлаштирмасин, тезликда ҳужумга ўтишга уринмасин, имкон бермадик. Вазиятни доим назоратда ушлаб турдик. Шу билан бирга ҳимоя юқорига чиқиб ўйнашни ҳам яхши эплади.

Тўрттала ҳимоячи ҳам жуда яхши ўйнади! Аммо гап фақат Ҳусанов ҳақида кетганида, биринчи тўплардан кейин у доим олдинга чиқиб ўйнади. Ярим ҳимояга қўшилиб, олдинги чизиққа ёрдам беришга ҳаракат қилди. У доимий равишда олдинга қадам ташламоқда.

У шунчаки ўсишда давом этаётганига ишончи комил бўлиши керак. Ҳусанов потенциали юқори бўлган ёш футболчи. Бу «Ман Сити»даги кўплаб янги футболчиларнинг иқтидори юқори эканини, улар ҳали ўсиши мумкинлигини исботлайди».

Киритилди: 23:44 04.04.2026. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!