Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой компаниялари АҚШ армиясига оид маълумотларни сотувга чиқарди

Хитой компаниялари АҚШ армиясига оид маълумотларни сотувга чиқарди

WP нашрининг ёзишича, Хитой компаниялари сунъий интеллект ёрдамида очиқ манбалардан Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги қўшинлари ҳақидаги маълумотларни тўплаб, сотмоқда.

Баъзи компаниялар Хитой Халқ-озодлик армияси билан алоқадор бўлиб, улар АҚШ ҳарбий базалари, авиаташувчи гуруҳлари ва Теҳронга берилиши мумкин бўлган ҳаво зарбаларига тайёргарлик жараёнлари ҳақидаги маълумотларни бўлишишга тайёр, дейилади хабарда.

Пекин Эрон билан урушда тўғридан-тўғри иштирок этишдан узоқлашаётган бўлса-да, сўнгги беш йил ичида хусусий сунъий интеллектдан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ташаббуси доирасида пайдо бўлган компаниялар можародан фойда кўрмоқда, деб ёзади WP.

Америкалик амалдорлар ва экспертлар эса бундай воситаларнинг ҳақиқий таҳдиди ҳақида бир хил фикрда эмас, аммо бундай таклифларнинг кўпайиши Пекиннинг разведка имкониятлари қудратини намойиш этиш истагини акс эттиришини тан олишмоқда.

Киритилди: 13:45 05.04.2026. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!