Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Солиқ ҳисоботларини юритишда янги тизим жорий этилади

Солиқ ҳисоботларини юритишда янги тизим жорий этилади

2 йил олдин айланмадан солиқ тўловчилар учун бухгалтерия ҳисобини солиқ органлари юритиш тизими жорий қилинган эди. Энди бу хизматлар кўлами янада кенгайтирилади.

Келгуси йилдан тадбиркорлар ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқлари ҳисоботини ўзлари топширишдан озод қилинади.

Бу ҳисоботларни солиқчиларнинг ўзи бепул шакллантириб беради.

Тадбиркор эса 5 кун ичида ҳисоботга тузатиш киритиш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирда ҳисобот кечикса, кичик ва йирик бизнесга бир хил миқдорда жарима қўлланмоқда, ҳар бир ҳисобот тури учун алоҳида жарима бор.

Янги тартиб:
➖ 1 ноябрдан кечиктирилган ёки тақдим этилмаган ҳисоботлар сонидан қатъи назар, ягона жарима қўлланади;
➖ кичик бизнес учун эса жарималар 3 баробарга камайтиради.

Киритилди: 15:34 20.08.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!