Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Ушбу ҳужжатда айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар белгиланди.

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда.

Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун ноль солиқ ставкаси қўлланиши боис, солиқ ҳисоботларида ушбу масала киритилмоқда.

Халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш бекор қилинмоқда.

Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Киритилди: 12:02 27.11.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!