Махачқалъада яшовчи Нина Церетилова пушти сочлари туфайли тўрт фарзандидан маҳрум бўлиб, уларнинг учтасини қайтариб олишга уринди, аммо эриша олмади. Бу ҳақда "Обзор" нашри ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Церетилова суд ижрочилари, адвокат ва ижтимоий фаоллар билан биргаликда отаси Магомед Церетиловнинг олдига келган 9, 12 ва 14 ёшдаги учта боласини қайтаришга ҳаракат қилган. Тўнғич фарзанд Церетиловани июнь охирида олиб кетишди. Доғистонлик аёл билан бирга бўлган гувоҳлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз вазифаларини бажармаганини таъкидлашмоқда.
Церетилова эри билан 2012 йилдан бери яшамайди. У хотинини доимий калтаклаган, шу жумладан, ҳомиладорлик пайтида уни ташлаб кетган. 2020 йил январь ойида Магомед Церетилов болаларни олиб, уларни қайтаришдан бош тортган. Церетилованинг айтишича, эркак қарийб 800 минг рубл миқдоридаги алиментни тўлашни истамаган.
14 март куни суд ташқи кўриниши туфайли Церетиловадан болаларни олиб қўйди. 25 март куни у бунинг тескарисини исботлай олди ва Доғистон Олий суди болалар онаси билан яшашлари тўғрисида қарор чиқарди. Aёл болаларини олишга келганида эрининг оиласи болалар ўғирланганини айтган. Ўшандан бери доғистонлик аёл уларни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда.