Адлия вазирлиги собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3894, 08.07.2026 й.).
✅ Мазкур ҳужжат “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
📌 Эслатиб ўтамиз, ушбу Қонунда давлат органи ёки ташкилотида ишлаган ходим ишдан бўшаганидан кейин 2 йил давомида уни ўзи назорат қилган ташкилотга ишга олишдан олдин аввалги иш жойининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан мажбурий хулоса олиниши белгиланган.
📝 Бунда, назорат остида бўлган ташкилот собиқ давлат хизматчисини ишга қабул қилмоқчи бўлса, кадрлар бўлими 1 иш куни ичида ички назорат бўлинмасига мурожаат қилади.
📙 Ички назорат бўлинмаси 3 хил хулоса беради:
🔹 ижобий — ишга қабул қилиш мумкин;
🔹 чекловли ижобий — айрим чекловлар билан ишга қабул қилинади;
🔹 салбий — ишга қабул қилиш рад этилади.
⛔️ Ушбу хулоса олинмаган ёки салбий хулоса берилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш тақиқланади.
📕 Чекловли ижобий хулоса берилганда, ходимга қуйидаги чоралар белгиланади:
🔸 3 ой давомида аввал назорат қилган ташкилот бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок эта олмайди;
🔸 манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифалари қайта тақсимланади;
🔸 фаолияти ички назорат бўлинмаси томонидан мониторинг қилинади.
📁 Агар собиқ давлат хизматчиси ички назорат бўлинмасининг хулосасидан норози бўлса, у юқори турувчи ташкилотга ёки Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.