Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Smart School” ўқувчиларнинг дарсга қатнашишини электрон тарзда кўрсатади

“Smart School” ўқувчиларнинг дарсга қатнашишини электрон тарзда кўрсатади

Тошкент шаҳрида таълим сифати ва ўқувчилар давомати устидан назоратни кучайтириш мақсадида янги тизим «Smart School» электрон дастури жорий этилади.

«Smart School» дастури орқали:

  • ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши ва давомати электрон равишда қайд этилади;
  • сунъий интеллект ёрдамида болаларнинг руҳий ҳолати таҳлил қилинади;
  • ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти баҳоланади.

Дастлабки босқичда тизим Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида синов тариқасида ишга туширилади. Шунингдек, пойтахтдаги барча 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, улар «Smart School» дастури билан интеграция қилинади.

Камералардан фойдаланиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Киритилди: 07:37 31.08.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!