Словакия келгуси ҳафтада Россия гази импортига қўйилган тақиққа қарши Европа Иттифоқи судига даъво аризаси билан мурожаат қилади.
Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Борис Суско маълум қилди.
«Келгуси ҳафтада ушбу даъво аризаси топширилади», — деди у TA3 телеканали орқали жонли эфирда узатилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, республика қарор қабул қилиш жараёнига рози эмас.
Суско бу каби муҳим масалалар бўйича қарорлар бир овоздан қабул қилиниши кераклигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, мазкур ҳолатда қарор фақатгина квалификацияланган кўпчилик овоз билан маъқулланган.