"Ўзметкомбинат" собиқ раҳбарига қидирув эълон қилинди.
Бу ҳақда platforma.uz хабар берди.
"Ўзметкомбинат" АЖ бошқарувининг собиқ раиси Аҳмедов Дилшод Турсунқуловичга нисбатан жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан халқаро қидирув эълон қилинган.
Манбаларга кўра, ҳозирги кунда "Ўзметкомбинат" АЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти тергов органлари томонидан текширилмоқда.
Дилшод Ахмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2024 йил декабрь ойида “Металлург” футбол клуби фаолиятини тўхтатиб қўйган. 2025 йил август ойида лавозимидан озод этилганди. Ундан аввал эса у Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.