Financial Times нашрига кўра, Теҳрон ўнлаб йиллар давомида бўғозни ёпиш билан таҳдид қилган, аммо амалда ёпилиш ҳатто режим ичидагилар кутганидан ҳам осонроқ бўлиб чиқди.
"Бу атом бомбасига эга бўлишга ўхшайди", деди манба Financial Timesга, блокадани стратегик ютуқ деб атади ва уни бекор қилиш режалари йўқлигини таъкидлади.
Ҳўрмўз орқали нафақат нефт, балки дунё ўғитлари ва гелий таъминотининг катта қисми ҳам ўтади, шунинг учун блокада аллақачон глобал иқтисодиёт учун хавф туғдирмоқда. Ҳусийларнинг Қизил денгизни ёпиш эҳтимоли қўшимча таҳдид туғдиради.